Эрон қўшни мамлакатларга ракета учирмасликка ваъда берди
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мамлакат қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка қарор қилинганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор кеча бўлиб ўтган раҳбариятнинг муваққат кенгаши йиғилишида қабул қилинган.
Пезешкиён таъкидлашича, энди қўшни мамлакатларга ракета учирилмайди ва уларга қарши зарба берилмайди. Фақат ўша давлат ҳудудидан Эронга ҳужум уюштирилган тақдирдагина жавоб чораси кўрилади.
Эрон раҳбари, шунингдек, мамлакат ҳеч қандай шартларсиз таслим бўлмаслигини кескин айтди.