Қашқадарёда Damas машинаси газ баллони портлади
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида фавқулодда ҳолат юз берди. Бугун соат 10:30 атрофида Янгиобод маҳалласида тўхтаб турган Damas русумли автомобилнинг газ баллони тўсатдан портлаб кетди. Ҳодиса акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, жамоатчилик орасида хавотир уйғотди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, портлашга автомобилга ўрнатилган газ баллонининг техник носозлиги сабаб бўлган. Видеолавҳаларда баллон бўлаклари портлаш кучи билан атрофдаги бошқа транспорт...