Бугундан Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда
Бугун, 7 март куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон кириб келмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Қайд этилишича, совуқ ҳаво оқими кириб келиши ортидан атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашиши кутилмоқда. Ҳаво айланишининг секинлиги ва ҳарорат инверсияси юзага келиши эҳтимоли сабабли ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг ерга яқин қатламида тўпланиб бориши мумкин.
Айни пайтда ҳудудда ҳарорат инверсиясини келтириб чиқарувчи метеорологик шароитлар кузатилмоқда. Бу кечаси 5–7 даража...