"Монако" Парижда ПСЖни мағлуб этиб катта "сенсация" қилди...
Франция Лига 1’нинг 25-туридаги марказий тўқнашувда пешқадам «ПСЖ» ўз майдонида «Монако»га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Эътиборли жиҳати — бу монегаскликларнинг парижликлар устидан мавсумдаги иккинчи ғалабаси бўлди: биринчи даврада ҳам «Монако» 1:0 ҳисобида устун келган эди. Яъни бу тасодиф эмас — бу ПСЖ учун айнан бир рақибга қарши “қулф” очилмаяпти дегани.
Учрашув «Парк-де-Пренс»да ўтди ва меҳмонлар ўйинни анча қаттиқ, интизомли ҳамда ҳужумда аниқлик билан олиб борди. Ҳисоб 27-дақиқада очилди...