Криштиану Роналдунинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди
Саудия Арабистонининг "Ан Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳат олди. Дастлабки тиббий кўриклар футболчининг ҳолати унчалик хавфли эмаслигини кўрсатган бўлса-да, кейинги текширувлар вазият жиддийроқ эканини тасдиқлади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш расман маълум қилди.
Воқеа "Ан Наср" ва "Ал Файҳа" ўртасидаги Саудия Арабистони чемпионати 24 тур учрашувида юз берди. Ўйин 3:1 ҳисобида якунланган бўлса-да, 81 дақиқада майдонни тарк этган португалиялик юлдузнинг ҳолати мухлисларни хавотирга солди.