Наполи ўз уйида Торинони мағлуб этди
Италия А Сериясининг 28 туридан ўрин олган баҳсда "Наполи" ўз майдонида "Торино" жамоасини қабул қилди. Муросасиз кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Неаполликлар ўйин давомида рақибдан яққол устунлик қилиб, ҳақли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 7 дақиқасида Алиссон Сантос ҳисобни очган бўлса, 68 дақиқада Элжиф Элмас фарқни иккитага етказди. "Торино" вакиллари ўйин якунланишига оз вақт қолганида, яъни 87 дақиқада Сезар Касадеи орқали жавоб голини уришга муваффақ бўлишди.