Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совиб кетади
Баҳор фасли кириб келганига қарамай, Ўзбекистонга қиш яна қайтмоқда. Синоптиклар 9 март кунидан бошлаб республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди. Ушбу ўзгаришлар натижасида мамлакат бўйлаб ёғингарчиликлар кузатилади.
9 мартдан 11 мартга қадар республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда эса қорга айланиши кутилмоқда. Тоғли ва тоғолди ҳудудларда ёғингарчиликлар кучли бўлиши мумкин. Шунингдек, шамол тезлиги секундига 15 дан 20 метргача, айрим...