Доналд Трамп Эроннинг сўзсиз таслим бўлишини талаб қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон масаласида ўзининг қатъий позициясини маълум қилди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Теҳрон билан ҳеч қандай музокара ёки келишув бўлмаслигини, мамлакат фақат сўзсиз таслим бўлиши кераклигини таъкидлади. Трампнинг сўзларига кўра, шундан кейингина Эрон учун мақбул раҳбар танланади ва мамлакат иқтисодий жиҳатдан қайта тикланади.
“Эронни иқтисодий жиҳатдан ҳар қачонгидан каттароқ, яхшироқ ва кучлироқ қилиб, уни инқироз ёқасидан қайтарамиз. Эроннинг келажаги буюк.