Ўзбекистон ҳудудларида сел келиш хавфи бор
Ўзгидромет мутахассислари 7 ҳамда 9 ва 10 март кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ҳамда сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Хавф асосан Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қатор туманларига тегишли.
Хусусан, мазкур ҳудудларда яшовчи аҳоли, тоғли ҳудудларда дам олаётган фуқаролар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.