Хонанда Райҳон ертўладаги қизи ҳақидаги гапларга жавоб қайтарди
Ўзбекистон эстрада юлдузи Райҳон шахсий ҳаёти ва ижоди атрофида тарқалган турли миш-мишлар ҳамда танқидларга нисбатан ўз муносабатини билдирди. Хонанда ижтимоий тармоқларда ўзи ҳақида ёзиладиган ноўрин гаплар, хусусан, қизини ертўлада сақлаши ҳақидаги асоссиз иддаолар уни қанчалик ранжитишини яширмади.
Райҳоннинг таъкидлашича, у танқидий фикрларни жуда оғир қабул қилади. Ҳатто юзлаб ижобий изоҳлар орасида битта салбий фикрга кўзи тушса ҳам, узоқ вақт тушкунликка тушиб қолади. Хонанда ўз...