Шаҳлохоним Лос Анжелесда машҳур инсонни учратиб қолганидан ҳайратда
Актриса Шаҳлохоним айни пайтда АҚШнинг Лос Анжелес шаҳрида саёҳат қилиб юрибди. У ижтимоий тармоқларда саёҳат давомидаги қувончли лаҳзаларини мухлислари билан бўлишиб келмоқда.
Актриса жойлаган видеолардан бирида у кўчада кетаётган машҳур инсонни кўриб ҳайратланганини айтади. Видеода у "Ўртоқлар, қаранглар кимни кўриб қолдим, кимга ўхшатдингиз?" дея мурожаат қилади.
Кейинчалик Шаҳлохоним ушбу видео остида изоҳ қолдириб, бу шахс америкалик машҳур боксчи Floyd Mayweather'нинг отаси Floyd Joy Mayweather эканини ёзган.