«Real Madrid» клуби 124 ёшга тўлди
Бугун футбол оламидаги энг буюк ва муваффақиятли жамоалардан бири бўлган "Реал Мадрид" ўзининг 124 йиллик юбилейини нишонламоқда. Мадридликлар нафақат Испания, балки бутун дунё футболи тарихида ўчмас из қолдирган клуб ҳисобланади. Ушбу сана клуб мухлислари учун чинакам байрамдир. Бу ҳақда sports.ru хабар беради.
"Реал Мадрид" ўз тарихи давомида кўплаб рекордларни янгилаган. Улар Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатида энг кўп ғолиб чиққан жамоа бўлиш билан бирга, XX асрнинг энг яхши клуби деб ҳам эътироф этилган.