Мирзиёев Алиевга қўнғироқ қилди: Эроннинг дрон ҳужумларини қоралади...
Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Озарбойжон ҳудудига учувчисиз учиш аппаратлари орқали амалга оширилган ҳужумларни кескин қоралаб, жароҳат олганларга тезроқ шифо тилагани таъкидланди.
Мулоқот чоғида сўнгги кунларда Яқин Шарқда кескинлик кучайиб, тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бораётгани жиддий хавотир уйғотаётгани алоҳида қайд этилди. Муборак Рамазон ойида бундай фожиалар рўй бериши умуминсоний қадриятларга...