Эрон элчиси: "Бу уруш эмас, балки адолатсиз тафаккурга қарши кураш"
Минтақада кечаётган шиддатли ҳарбий ҳаракатлар ва сиёсий ўзгаришлар фонида Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Али Искандарий Тошкентда ОАВ вакиллари билан мулоқот ўтказди. Элчи ўз нутқида ҳозирги вазиятни нафақат қуролли тўқнашув, балки улкан мафкуравий кураш сифатида талқин қилди.
Эрон дипломатик миссияси раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ ва Исроил томонидан бошланган ҳужумлар мутлақо кутилмаган ва "ғирромлик" асосига қурилган. Сабаби, зарбалар...