Ўзбекистон Нахичеванга қилинган дрон ҳужумидан жиддий хавотир билдирди
5 март куни Озарбайжоннинг Нахичеван Мухтор Республикаси ҳудудига дронлар орқали ҳужум амалга оширилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса минтақада хавотир уйғотган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат давомида озарбайжонлик дипломат Нахичеванга қилинган ҳужум юзасидан батафсил маълумот берди.
Маълум қилинишича, дронлар орқали амалга оширилган ҳужум натижасида...