Озарбайжонда дронлар аэропорт ва мактаб яқинига тушгани айтилди
5 март куни Озарбайжоннинг Нахичеван Мухтор Республикаси ҳудудига дронлар билан ҳужум амалга оширилгани хабар қилинди. Маълумотларга кўра, учувчисиз аппаратлар Эрон ҳудудидан учирилган.
Хабарларда айтилишича, дронлардан бири Нахичеван халқаро аэропорти терминал биносига тушиб портлаган. Иккинчи аппарат эса Бобек туманидаги Шекерабад қишлоғида мактаб яқинига тушгани қайд этилган.
Ҳодиса натижасида аэропорт биносига зарар етган, икки нафар тинч аҳоли вакили жароҳат олган. Воқеа жойига...