Ҳаво ҳудуди очилган давлатлардан эвакуация давом этмоқда
Яқин Шарқ давлатларидан Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш ишлари давом этмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, 5 март куни эвакуация қилинганлар сони 9361 нафарга етган.
Қайд этилишича, 1 мартдан 5 март соат 10:00 ҳолатига қадар Саудия Арабистонидан мунтазам ва қўшимча чартер рейслар орқали 8114 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилган. Бирлашган Араб Амирликларидан 1192 нафар фуқаро олиб келинган, Эрондан 23 нафар, Баҳрайндан 25 нафар, Уммондан 7 нафар ўзбекистонлик хавфсиз тарзда етказилган.