«Қизилқум» пешқадамни тўхтатди, Навоийда муҳим ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-турида «Қизилқум» ўз майдонида дастлабки турдан кейин етакчилар сафида турган «Андижон»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнинг энг диққатга сазовор натижаларидан бирига имзо чекди.
Учрашувда мезбонлар ташаббусни биринчи бўлиб қўлга олди. Жамбули Жигаури 35-дақиқада ҳисобни очиб, «Қизилқум»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар Александре Андроникашвили орқали жавоб қайтарди, аммо ҳал қилувчи сўзни Ислом Кенжабоев айтди — унинг голи навоийликларга қимматли уч очко келтирди.