АҚШнинг Эрон урушидаги йўқотишлари 2 млрд долларга яқинлашгани ростми?
АҚШнинг Эронга қарши бошланган ҳарбий амалиёти фонида Вашингтоннинг моддий йўқотишлари ҳақида янги рақамлар янгради. Anadolu агентлиги тўплаган ҳисоб-китобларга кўра, АҚШ шу кунга қадар қарийб 1,902 миллиард долларлик ҳарбий техника ва инфратузилмадан айрилган. Бироқ бу ерда муҳим бир жиҳат бор: ушбу сумма Anadolu’нинг ўз ҳисоботига таянади ва барча бандлар бўйича Пентагон томонидан тўлиқ, бирма-бир мустақил тасдиқ берилганича йўқ.
Хабарда айтилган энг катта йўқотиш Қатардаги Ал-Удейд базаси билан боғланмоқда.