Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда ҳалок бўлди
Қатарда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси бўлган 11 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида туғилган 11 ёшли М.А. Қатарда сафарда бўлган пайтда йтҳга учраган. Ҳодиса автотранспорт воситаси бошқаруви йўқотилгани ортидан юз бергани, бола эса бош қисмига олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этгани қайд этилмоқда.
Хабар келиб тушиши билан Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси...