Кўрфаздаги олти давлат Эронга жавоб бериш ҳуқуқини эълон қилди
Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, БАА ва Саудия Арабистони Эроннинг Форс кўрфазидаги ҳужумларига қарши жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолишини маълум қилди. Қатар ТИВ раҳбари Мажид ал-Ансорий Эроннинг "ҳақоратли ҳужуми" учун товон тўланиши кераклигини айтган.
Мавжуд ҳисоб-китобларга кўра, 28 феврал-2 март кунлари БААга камида 165 ракета ва 541 дрон, Қувайтга 97 ракета ва 283 дрон, Қатарга 72 ракета ва 17 дрон, Баҳрайнга 45 ракета ва 9 дрон учирилгани айтилмоқда. Уммон ва Саудия Арабистонига эса камида 2 дрон ташлангани келтирилади.