Совуқ ҳаво сабаб метан заправкалар вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистонда совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши табиий газга бўлган талабни кескин оширди. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, айнан шу омил магистраль газ қувурларида босим пасайишига сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан энергетика тизими биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз газ билан таъминлашни асосий устувор вазифа сифатида белгилади. Мазкур қарор орқали энг аввало фуқаролар ва муҳим муассасаларда газ таъминоти барқарорлигини сақлаб қолиш мақсад қилинган.