Ҳиндистон судида сунъий интеллект яратган сохта қарорлар фош бўлди
Фото: Getty Imagеs
Технологиялар ривожланиши ҳаётимизни енгиллаштириш билан бирга, кутилмаган ва хавфли муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Бу галги воқеа Ҳиндистон суд тизимида катта шов-шувга сабаб бўлди: сунъий интеллект (СИ) томонидан тўқиб чиқарилган сохта ҳужжатлар суд залларигача кириб борди.
Ҳиндистон Олий суди Андхра-Прадеш штатидаги қуйи инстанция суди чиқарган қарорни қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Ушбу иш мамлакатда "институционал хавотир" сифатида баҳоланди, чунки...