АПЛда "сенсация": «Ливерпул» сўнгги сонияда гол ўтказиб мағлуб бўлди
Англия Премьер-лигасининг 29-турида бир қатор қизиқ ва кутилмаган натижалар қайд этилди. Энг катта сенсация эса Вулверхэмптонда юз берди — жадвал қуйисида юрган «Вулверҳэмптон» ўз майдонида «Ливерпул»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнинг энг шов-шувли натижасини қайд этди. Маълумотга кўра, «бўрилар» ғалаба голини қўшимча вақтнинг 90+4-дақиқасида урди.
Учрашув узоқ вақт давомида асабий ва муросасиз руҳда кечди. Аввал 78-дақиқада Родригу Гомеш мезбонларни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул»ни ўйинга қайтариб...