Эрлинг Ҳоланд ҳақидаги янгилик «Сити» мухлисларини сергак торттирди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг энг муҳим ўйинлари арафасида Эрлинг Ҳоланднинг ҳолати бўйича муҳим янгилик берди. Англия Премьер-лигасида «Ноттингҳэм Форест»га қарши баҳс олдидан норвегиялик тўпурарнинг майдонга тушиш-тушмаслиги асосий мавзулардан бирига айланди. Чунки Ҳоланд ўтган ҳафта машғулот пайтида енгил шикаст олгани сабабли «Лидс»га қарши 1:0 ҳисобидаги ғалабали учрашувни ўтказиб юборган эди.
Гвардиоланинг сўзларига кўра, ҳозирча вазият анча ижобий. Мутахассис...