«Реал» умиди сўнмоқда, чемпионлик пойгасида устунлик «Барселона»да
Испания чемпионатининг 26-турида «Хетафе»дан қабул қилинган кутилмаган мағлубият «Реал»нинг чемпионлик учун курашига жиддий зарба берди. Мадридликлар ўз майдонида 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганидан сўнг нафақат очколар йўқотди, балки статистик таҳлиллар бўйича ҳам анча орқага сурилди. Энди чемпионлик пойгасида устунлик анча яққолроқ равишда «Барселона» томонга оғиб бормоқда.
Opta суперкомпютери янгиланган ҳисоб-китобларига кўра, «Реал»нинг Ла Лига бош совринини қўлга киритиш эҳтимоли 20,37 фоизгача тушиб кетган.