Эрон аёллар жамоаси мадҳияни ижро этмади: бу муҳокамаларга сабаб бўлди
Осиё Кубоги доирасида Жанубий Кореяга қарши ўтган беллашувда Эрон аёллар миллий жамоаси 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бироқ учрашувдан ҳам кўра кўпроқ эътиборни ўйин олдидан содир бўлган ҳолат тортди: Эрон футболчилари мамлакат мадҳияси янграган пайтда уни куйламади ва жим туришни маъқул кўрди. Бу воқеа бир қатор халқаро нашрлар томонидан ҳам қайд этилди.
Тўғридан-тўғри эфирда жамоа бош мураббийи Марзия Жафари ҳам сокин, хотиржам ҳолатда тургани кўринди. AP хабарига кўра, мадҳия пайтида умумий кайфият жиддий бўлган...