Европага парвоз нархи 350 минг долларга чиқди
Semafor нашрининг хабарига кўра, айрим бадавлат шахслар Европага хусусий самолётда учиш учун 350 минг долларгача (тахминан 4 515 000 000 сўм) тўламоқдалар.
Дастлаб эвакуация жараёни Уммон орқали амалга оширилиши режалаштирилган эди, бироқ бу йўналиш хавфсиз эмас деб топилди. Ҳозирда одамлар 10 соат давомида йўлтанламас автомобилларда Риёдгача олиб борилмоқда ва у ердан хусусий рейслар орқали Европага чиқарилмоқда.
Эвакуация қилинаётганлар орасида йирик молия компанияларининг топ-менежерлари ва бадавлат сайёҳлар бор.