4 март учун валюта курслари эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматларини белгилади. Янгиланган маълумотларга кўра, асосий хорижий валюталар орасида тебранишлар кузатилмоқда.
Хусусан, АҚШ доллари курси кўтарилишда давом этиб, 12 209,86 сўмни ташкил этмоқда. Ушбу валюта аввалги кўрсаткичга нисбатан 19,29 сўмга ошган. Шунингдек, Россия рубли ҳам бироз мустаҳкамланиб, 157,53 сўмга етди.
Бироқ, Европа ва Британия валюталарида пасайиш тенденцияси қайд этилди.