ФИФА янги қоидалар билан вақт чўзишга қаттиқ зарба бермоқда
Футболда вақтни атайлаб чўзишга қарши кураш янада қатъий тус олмоқда. 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан ФИФА ва IFAB томонидан ўйин суръатини ошириш, баҳсларни тўхтаб қолишлардан тозалаш ва ҳакамлик аниқлигини кучайтиришга қаратилган янги қоидалар тасдиқланди. Ушбу янгиликлар 28 февраль куни IFABнинг йиллик йиғилишида маъқулланган ва жаҳон чемпионатида ҳам қўлланиши мумкин.
Энг кўп муҳокама қилинаётган ўзгаришлардан бири — алмаштириш пайтидаги чеклов. Янги тартибга кўра, алмаштирилаётган...