Доҳада қолган ўзбекистонликларга тезкор ёрдам берилди
Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши ортидан Тошкентга қайтиши керак бўлган 48 нафар Ўзбекистон фуқароси Доҳа аэропортида қолиб кетди. Вазирият ва элчихона вазиятга зудлик билан аралашиб, юртдошларимизнинг ҳолатини назоратга олди.
Маълум қилинишича, фавқулодда шароит сабаб айрим авиакомпаниялар йўловчиларни дарҳол меҳмонхонага жойлаштира олмаган. Шундан сўнг Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси ходимлари аэропортга етиб бориб, музокаралар олиб борган ва фуқаролар вақтинчалик меҳмонхоналарга жойлаштирилган.