АҚШ ва Исроил Хоминаий жойини махсус разведка орқали аниқладими?
Эрон олий раҳбари — Оятуллоҳ Али Хоминаийга қилинган ҳужум одатдагидек тун ярмида эмас, балки эрталаб содир этилди. BBC таҳлилига кўра, бунга сабаб АҚШ ва Исроил ҳужумдан бир неча соат олдин қўлга киритган муҳим разведка маълумотлари бўлган.
Манбада айтилишича, бир неча ой давомида АҚШ ва Исроил юқори мартабали эронлик амалдорлар бир жойга тўпланиши мумкин бўлган пайтни кузатиб турган. Разведка маълумотлари Хоминаий шанба куни эрталаб Теҳрон марказидаги бинолар мажмуасида бўлишини кўрсатган.