«Галатасарой» ва «Фенербахче» футболчиларига тикиш сабаб қамоқ таҳдиди бор
Туркия футболида тикиш можароси: «Галатасарой» ва «Фенербахче» сафидаги икки ўйинчи гаров ўйинларида қатнашгани учун қамоқ жазоси билан юзлашиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап «Галатасарой» футболчиси Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» саркардоси Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Sabah нашри хабарига кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.
Манбага кўра, Балтаджи камида икки марта «Галатасарой» ўйинларига тикиш қилган.