Месси дубли "Интер Майами"га ёрқин камбэк ғалабасини келтирди (видео)
МЛСнинг 2-туридан ўрин олган марказий беллашувлардан бири — Флорида дербиси — ҳақиқий шоуга айланди. “Орландо Сити” ўз майдонида “Интер Майами”ни қабул қилди ва баҳснинг биринчи қисми мезбонлар фойдасига кечган бўлса-да, иккинчи бўлимда меҳмонлар бутунлай бошқача қиёфада қайтди. Якунда “Интер Майами” 4:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.
Учрашув бошида ташаббус “Орландо Сити” томонида эди. Пашалич 18-дақиқада, Ойеда эса 24-дақиқада гол уриб, мезбонларга икки тўплик устунликни тақдим этди.