Нагельсманн 18 ёшли Карлнинг ЖЧ-2026 имконини баҳолади
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн “Бавария”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Леннарт Карл ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18 ёшли футболчи ҳали Германиянинг асосий терма жамоасида майдонга тушмаган, бироқ клубдаги самарали ўйини фонида номзодлар қаторida тилга олинмоқда.
Нагельсманн Карлнинг сўнгги ўйинларидаги ёрқин даврини алоҳида қайд этди. Мураббийга кўра, ҳозир футболчида айрим қийинчиликлар бор ва бу қисман Мусиаланинг сафга қайтгани билан ҳам боғлиқ.