«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларини ставкалар можароси кутмоқда
Туркияда «Галатасарай» ва «Фенербахче» сафида тўп сураётган икки футболчи тикишлар билан боғлиқ иш бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши ва қамоқ жазоси олиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап «Галатасарай» вакили Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий манбаларга кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиш хавфи бор.
Sabah нашри хабарига кўра, Балтаджи камида икки маротаба «Галатасарай» ўйинларига тикиш қилган.