«Рома» «Ювентус» билан жанговор ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди
А Сериясининг 27-тур марказий баҳсида «Рома» ўз майдонида инқироз ҳолатидаги «Ювентус»ни қабул қилди ва уч очко учун охиригача курашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида римликлар бир неча бор кескин вазият яратди: Никколо Пизилли тўпни олиб қўйиб, жарима майдони чап четидан пастдан зарба берди, дарвозабон қайтарган тўпда эса Лоренцо Пеллегрини босим остида тўпни устун устидан ошириб юборди. Кейинроқ Жанлука Манчини узатмасидан сўнг Дониелл Мален яқин масофадан зарба йўллади, бироқ тўп дарвозабоннинг юзига тегди.