Стандартлар жангида «Арсенал» «Челси»ни таслим қилди
1 март куни Лондоннинг «Эмирейтс» стадионида АПЛнинг 28-тур марказий учрашуви бўлиб ўтди. Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган «Арсенал» кетма-кет иккинчи Лондон дербисида бу сафар «Челси»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин боши анча эҳтиёткор кечди: жамоалар тўпни ўз жарима майдони атрофида айлантириб, рақибни хатога мажбурлашга уринди. «Челси» дарвозабони Роберт Санчес бир эпизодда ортиқча ўйланиб қолди, Дйокереш босим қилиб, тўпни деярли тортиб олгудек бўлди...