ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини БАА ва Қатарда кечиктирди
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Абу-Даби, Дубай ва Доҳада ўтказилиши керак бўлган минтақавий Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувлари бошқа муддатга қолдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий таранглик сабаб бўлди. Хусусан, Эрон томонидан учирилаётган снарядлар айрим қўшни ҳудудларга ҳам етиб бораётгани, у ерда АҚШ ҳарбий базалари жойлашгани хавотирларни кучайтирди.
ОФК баёнотида ташкилот вазиятни яқиндан кузатишда давом этиши...