Доҳада 48 нафар ўзбекистонлик рейси бекор бўлиб, аэропортда қолиб кетди
Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар муносабати билан Қатарда бўлиб турган қарийб 600 нафар Ўзбекистон фуқароси орасида жабрланганлар аниқланмаган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 февраль куни Қатар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилгани сабаб Тошкентга қайтиши керак бўлган 48 нафар ўзбекистонлик Доха аэропортида қолиб кетган. Фавқулодда ҳолат туфайли авиакомпаниялар йўловчиларни меҳмонхона билан таъминлай олмаган.
Шу шароитда элчихона ходимлари зудлик билан аэропортга етиб борган.