Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги БААда бўлиб турган фуқароларни расмий огоҳлантирди
Яқин Шарқ минтақасидаги вазият кескинлашаётгани муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда БААдаги дипломатик ваколатхоналар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.
ТИВ хабарига кўра, ҳаво маконидан фойдаланишдаги вақтинчалик чекловлар сабаб авиақатновлар тўхтатилган. Шу муносабат билан БААда бўлиб турган ўзбекистонликларга хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш тавсия этилмоқда.
Хусусан, маҳаллий қонун-қоидалар ва расмий идоралар кўрсатмаларига тўлиқ амал қилиш...