Эрон зарбалари оқибатида Исроил ҳудудида қурбонлар сони янада ошди
Исроил ҳудудида Эрон ракета зарбалари оқибатида вазият янада оғирлашди. The Times of Israel нашри «Маген Давид Адом» тез ёрдам хизматидаги манбага таяниб, қурбонлар сони тўққиз нафарга етгани, 20 дан ортиқ киши яраланганини хабар қилди. Бу рақам кун давомида ўсган: Reuters аввалроқ Бейт-Шемешда олти киши ҳалок бўлганини ёзган, кейинроқ The Times of Israel ўлимлар сони тўққиз нафаргача кўтарилганини билдирди.
Маълум қилинишича, Эрон томонидан учирилган баллистик ракета Қуддус яқинидаги Бейт-Шемеш шаҳрига тушган.