Феруза Казакова жароҳати сабаб рингга чиқа олмади ва кумуш медал олди
Болгариянинг София шаҳрида ўтаётган нуфузли “Странджа” турнирининг ҳал қилувчи — финал баҳслари давом этаётган бир пайтда, Ўзбекистон терма жамоаси учун нохуш хабар ҳам янгради. -51 кг вазн тоифасида бўлиб ўтиши керак бўлган финал жангида Феруза Казакова рингга кўтарила олмади. Бунга сабаб — ҳамюртимизнинг жароҳати бўлди.
Маълум қилинишича, ушбу вазндаги ҳал қилувчи тўқнашув ўтказилмайдиган бўлди ва ғалаба мезбон мамлакат вакиласи Златислава Чукановага берилди. Шу тариқа, Феруза финалгача етиб келган бўлса-да...