Қатарда футбол учрашувлари ва турнирлари вақтинча тўхтатилди
Қатар футбол ассоциацияси мамлакатда барча футбол ўйинлари ва мусобақаларини тўхтатганини маълум қилди. Қачон қайта бошланиши ҳозирча айтилмади — турнирлар кейинги хабаргача бекор қилинган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вазият фонида Finalissima учрашувини бошқа жойга кўчириш эҳтимоли ҳам пайдо бўлди. Аргентина ва Испания терма жамоалари март ойи охирида соврин учун айнан Қатарда майдонга тушиши керак эди.
Аввалроқ АҚШ Эрон ҳудудига қарши ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилганди.