ChatGPT рекорд ўрнатди: ҳафталик фаол фойдаланувчилар 900 млн
OpenAI компанияси ChatGPT ҳафталик фаол фойдаланувчилари сони 900 миллион кишига етганини маълум қилди, деб Rozetked хабар берди. Бу кўрсаткич атиги 18 ой аввал биринчи марта 200 миллионлик довондан ошган эди. Статистик маълумотларга кўра, ҳафталик фаол аудиториянинг 5 фоиздан ортиғи (тахминан 50 миллион киши) пуллик обуналардан фойдаланади.
Асосий кўрсаткичлар ва янгиликлар:
* 2026 йилнинг январь ва февраль ойлари янги обуначилар оқими бўйича компания тарихидаги энг рекорд ойлар бўлиши кутилмоқда.