Эронда вақтинчалик олий раҳбар тайинланди
Алиризо Арафий Эрон раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб белгиланди. Reuters хабарида айтилишича, у бошқарув кенгаши аъзоси сифатида тайинланган.
67 ёшли Арафийга вақтинча олий раҳбар ваколатларини амалга ошириш вазифаси юклатилган. У президент Масъуд Пезешкиён ва Олий суд раиси Голамҳоссеин Моҳсени Эжеи билан бирга кенгаш таркибига кирган.
Манбаларга кўра, Арафий давлат идораларида катта тажрибага эга руҳоний ҳисобланади. Шунингдек, у Али Хоманаийнинг ишончли вакилларидан бири сифатида тилга олинади.