Конте мавсум қийинчиликлари унга катта сабоқ берганини айтди
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте жамоа жорий мавсум дуч келаётган муаммолар, хусусан жароҳатлар фонидаги вазият ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италия амалдаги чемпиони кампания стартиданоқ таркибдаги йўқотишлар билан яшааяпти. Неаполликлар аллақачон Чемпионлар лигаси ва Кубок билан хайрлашди, А Серияда эса етакчи "Интер" билан чемпионлик пойгасида рақобат қилиш имконияти тобора камайиб бормоқда.
Конте таъкидлашича, бу мавсум унга аввал учрамаган ҳолатларда ишлаш тажрибасини берди...