Дортмунд «Боруссия»сининг 16 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди
Германия Бундеслигасининг 24-тури доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Дортмунднинг «Боруссия»си кучли қаршилик кўрсатганига қарамай, Мюнхеннинг «Бавария»сига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Натижада «Боруссия»нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз юриши тўхтади. Учрашувгача бу серия Европанинг топ-5 лигалари орасида давом этаётган энг узун кўрсаткич бўлиб, 16 та ўйинни ташкил этганди.
Қизиқ жиҳати шундаки, мазкур серия ҳам айнан «Бавария»га қарши ўйиндан кейин бошланган эди...