Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё ЧЛда ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ у ҳам муваффақият келтирмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор гол уриб, ўйинни ўз назоратига олди. Тез орада «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси четлатилди ва бу ҳолат интрига деярли қолмаслигига сабаб бўлди.