Жоан Гарсия «Атлетико»га қарши ўйин олдидан мухлисларга мурожаат қилди
«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия Ла Лигада «Вильярреал» устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каталонияликлар учрашувда Ламин Ямалнинг хет-триги эвазига устун келди, яна бир голга Роберт Левандовски муаллифлик қилди. Энди Ханс-Дитер Флик жамоаси 3 март, сешанба куни Испания Кубоги ярим финалининг жавоб баҳсида ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, Мадридда бўлиб ўтган илк ўйинда «кўк-анорранглилар» 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган.